Германия Россия гази учун рублда тўлашни бошлади

Германия Россия гази учун рублда тўлашни бошлади
Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги АҚШга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

“Газнинг энг йирик импорт қилувчиси Германия аллақачон рублда тўловни амалга оширди, импортёрларнинг аксарияти эса рублда ҳисоб рақамларини очишди”, — деди Италия бош вазири.

Яқинда Венгрия ҳукумати  Будапешт ва ЕИнинг яна 9 та давлати Россия гази учун тўловни амалга ошириш учун рубл ҳисоб рақамларини очганини айтди.

Бироқ давлатлар санкциялардан қўрқиб, "Европанинг қолган қисми учун ўзини яхши кўрсатиш" учун бу маълумотни ошкор қилишни хоҳламаяпти.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив