Шу муносабат билан Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади. Яъни:
- 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
- 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
- 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
- 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Эслатиб ўтамиз, ҳужжатга кўра, бу йил Мустақиллику байрами "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош шиор остида нишонланади.