Ўзбекистон мустақилликнинг 31 йиллиги «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилади
Ўзбекистонда мустақилликнинг 31 йиллиги мазкур шиор остида ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
Шунингдек, қарор билан Республика комиссияси (А.Арипов) томонидан қуйидагилар амалга оширилиши назарда тутилган:

- Мустақиллик байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда кенг нишонланишининг таъминланиши;
- барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбобларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини йўлга қўйиш;
- белгиланган чора-тадбирлар қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини ўз йиғилишларида мунтазам равишда эшитиб бориш.