“Бу Россиянинг биринчи ҳашаматли йўлтанламаси бўлиб, у тўлиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилади. Бутловчи қисмларнинг аксарияти россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилади”, – дейилади компания хабарида.
Маҳаллий компонентларнинг улуши 70 %га етди. Автомобиль 598 от кучига эга двигатель, шунингдек, электр станцияси билан жиҳозланган.
Харидорлар 9 ранг ва 7 та интерьердан бирини танлаши мумкин. Зирҳли версиясини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.
Сотув 2023 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда, бошланғич нархи 33,7 млн рубл (тахминан 555 минг $)ни ташкил қилади.