Россиянинг янги йўлтанламас автомобили: Aurus Komendant серияли ишлаб чиқариш бошланди

Россиянинг янги йўлтанламас автомобили: Aurus Komendant серияли ишлаб чиқариш бошланди
“Бу Россиянинг биринчи ҳашаматли йўлтанламаси бўлиб, у тўлиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилади. Бутловчи қисмларнинг аксарияти россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилади”, – дейилади компания хабарида.

Маҳаллий компонентларнинг улуши 70 %га етди. Автомобиль 598 от кучига эга двигатель, шунингдек, электр станцияси билан жиҳозланган.

Харидорлар 9 ранг ва 7 та интерьердан бирини танлаши мумкин. Зирҳли версиясини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Сотув 2023 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда, бошланғич нархи 33,7 млн рубл (тахминан 555 минг $)ни ташкил қилади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив