Норин туманида қишлоқ хўжалиги аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди
Бугун туман ҳокимлиги томонидан Тумандаги Маданият саройида қишлоқ хўжалиги захматкашларини тақдирлаш байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу хақда туман ҳокимлиги хабар берди. Ушбу тадбирда туман сектор раҳбарлари, бу йилги мавсумда фидокорона меҳнатлари билан ибрат кўрсатган соҳа ходимлари ва илғор фермерлар қатнашди.
Тадбирда дастлаб Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра барча фидойи миришкорларни табриклаб, сўнгги йилларда Норин тумани қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи ҳудудларга айланганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек тадбир сўнгида фидокорона меҳнатлари билан ибрат бўлган соҳа ходимлари ва илғор фермерлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси фермер,дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тумандаги "Энг илғор фермер", "Энг илғор пиллакор", "Энг илғор томорқа эгаси" кўкрак нишонлари топширилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон халқ артисти хушовоз хонанда Анвар Санаев ва туман маданият вакиллари томонидан янграган куй қўшиқлар байрамона тус берди.