Норин туманида янги йил байрами арафасида янги "Тиббий диагностика ва даволаниш шифохонаси"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Норин туманини 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастури доирасида Бобур МФЙ ҳудудида
"HEALTH" МЧЖ томонидан "Тиббий диагностика ва даволаниш шифохонаси ташкил этиш" лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу хақда Норин туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими хабар берди.
Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўрибосари Ж.Ғайбуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Н.Холмирзаева, туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Р.Воҳидов, маҳалла фаоллари ва нуроний отахоналр қатнашишди.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд.сўм бўлиб шундан, 4 млрд.сўм ташаббускор ўз маблағлари ҳамда 1 млрд.сўм Асака банк кредити маблағлари хисобидан амалга оширилди.
Шифохона 60 ўринга мўлжалланган. Ушбу янги фаолиятини бошлаган шифохонада 40 нафар янги иш ўринлари яратилди.