Тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари холидан хабар олинди
Инсоният тарихидаги энг машъум воқеалардан бири - Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабага ҳам қарийб 76 йил бўлди. Ўтган давр ичида уруш фахрийларининг сони йилдан-йилга камайиб борди. Биргина Норин туманида айни вақтда икки нафар, Катта Ўлмас ва Навоий маҳалласида яшовчи салкам юз ёшли Ханафий ота Узбеков ва Турдибой ота Маматов барҳаётлар.
Янги йил арафасида бу табаррук инсонларга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатса арзийди.
Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Ханафий ота Узбеков, Катта Ўлмас маҳалласида яшовчи Турдивой ота Маматов яшаш хонадонида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва мудафаа бўлими ходимлари билан биргаликда қимматбаҳо совғалар берилди.
Ташриф чоғида Ҳурматли Президентимизнинг Янги йил табриги 2-жаҳон уруши қатнашчиларига ўқиб эшитирилди ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик юбилей нишони топширилди.
Нуроний Отахонлар ҳеч қачон уруш бўлмаслигини, юртга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилдилар.