14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади
2022 йилда Эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 14 та фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш кутилмоқда. Монополия тугатиладиган фаолиятлар қаторида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сертификатлаштириш хизматлари ва бошқалар бор.
Шунингдек, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш орқали:
• давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳоллари ва унга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;
• табиий монополия ҳолатини аниқлаш бўйича ҳуқуқий инструментларни кенгайтириш;
• бозордаги устунлик мавқеини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш;
• давлат кўмаги (имтиёз ва преференциялар) шакллари ва уларни тақдим этишга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;
• аукцион (биржа) савдоларида манипуляцияларнинг мезонларини ва жавобгарликни кучайтириш;
• рақобатни чеклаш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.