Норин тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидаги кичик саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов 1-сектор ҳудудидаги кичик саноат зоналари фаолияти ва уларда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганишда туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Гаффаров, Ж.Ғайбуллаев, туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Б.Жабборов, туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси раҳбари Л.Бўстонов ва бошқа маъсул ташкилот раҳбарлари қатнашишди.
Дастлаб Бобур МФЙдаги “Ўзбекистон” КСЗ фаолияти ўрганилиб, ҳудудда олиб борилаётган йўл қурилиши, электр таъминоти ва бошқа комуникация тармоқларини тортиш, лойиҳаларни амалга ошириш ишлари билан танишди. Ушбу саноат зонасида 22 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 16 млрд 200 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширирилиши хисобига 294 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Бугунги кунда 8 та лойиҳалар ишга туширилиб, 160 нафар иш ўринлари яратилган.
Шунингдек, Етти қашқа МФЙ ҳудудидаги “Тараққиёт”КСЗ ва Катта Яйдоқ МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар” КСЗлари фаолияти билан ҳам танишди.
Туман ҳокими кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларни қисқа муддатда фойдаланишга топшириш, комуникация тармоқлари ва қурилиш ишларини якунлаш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.
Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими.