"Шодлик" ўйингоҳида "Ватан химоячилари куни" байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугун "Шодлик" ўйингоҳида 14-январ "Ватан химоячилари куни" байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев ва туман сектор раҳбарлари, фахрий харбийлар, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари, хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Нурматов Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг аҳоли вакилларига ўзининг табригини йўллади.
Туман маданият бўлими ходимлари ҳамда 3-50-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир сўнггида "Спорт барча учун" спорт мусобақаси ғолиблари, Ош чемпионати совриндорлари, туман Мудофаа бўлими ходимлари ҳамда норинлик дарбозлар Жўраев Комилжон, Жўраев Лочинбек, Жўраев Иномжонларга туман ҳокимининг ташаккурномаси, қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.