Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашига раислик қилишдан умрбод маҳрум қилинди

Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашига раислик қилишдан умрбод маҳрум қилинди
Қозоғистон Парламент сенати депутатлари ялпи мажлисда республиканинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон Халқ aссамблеяси (ҚХА) ва хавфсизлик хизматига умрбод раислик қилишини бекор қилувчи қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади.

Маълум қилинишича, палатанинг конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитасининг хулосасига кўра, ўзгартиришлар Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ва Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатларини мамлакат президентига ўтказишга қаратилган.

Бундан ташқари, парламентда Назарбоевнинг республика конституциявий кенгаши аъзоси бўлиш, шунингдек, ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолган конституциявий қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Парламент аъзолари, шунингдек, ички ва ташқи сиёсат йўналишларини Қозоғистоннинг биринчи президенти билан келишишни бекор қилишни таклиф қилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив