Арманистон президенти истеъфога чиқди
Арманистон президенти, амалда давлатни бошқарувчи бош вазир Никол Пашинян билан тез-тез зиддиятга борувчи Армен Саркисян ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди.
«Мен узоқ ўйладим ва тўрт йиллик фаол меҳнатдан сўнг Арманистон президенти лавозимидан истеъфога чиқиш қарорига келдим. Бу ҳеч қандай ҳиссиётлар таъсиридаги эмас, балки мантиққа асосланган қарор», — дейилади президент сайтида жойланган мурожаатда.
Армен Саркисян 2018 йилдан буён президентлик қилиб келаётганди, ўшанда 2015 йилги конституциявий ислоҳотлардан кейин Арманистон президентлик республикасидан парламентар бошқарув шаклига ўтган ва унда лавозимга киришган вақтидаёқ сиёсатга таъсир кўрсатиш ваколатлари йўқ эди: амалдаги конституцияга кўра президент фақат вакиллик ваколатига эга ва парламент томонидан етти йилга сайланади.
Саркисян 1996-1997 йилларда Арманистон ҳукуматини бошқарган, унинг номзоди ўша пайтдаги ҳукмрон Арманистон партияси фракциялари ва унинг коалициядаги ҳамкори — сўл миллатчи «Дашнакцутюн» партияси томонидан кўрсатилган.
Саркисяннинг истеъфоси сабаб навбатдан ташқари сайлов феврал ойида ўтказилиши мумкин.