Норин тумани худудидаги Тўда нимстанциясининг 10000кВали трансформатор таъмирланади
Норин туман электр таъминоти корхонаси матбуот хизматининг хабарига кўра жорий йилнинг 31-январ куни туманимиздаги "Тошқин" МФЙ худудидаги 110/35/10кВли "Тўда" нимстанциясида 10000кВали трансформатор аварияли ҳолатда таъмирга чикарилмокда. Бунинг натижасида туманимизнинг Тошқин, Марғизор, Кўкмозор, Шохидон, Қўшчек, Сузоқовул, Тўда, Отбозор, Қўшариқ, Хўжаобод, Нурзиё, Бойовул, Қўрғонча, Қоратери, Хажинтоли маҳаллаларида соат 9:00дан 17:00га қадар энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юзага келади. Норин туман электр таъминоти корхонаси матбуот хизмати қелтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраб қолган.