Норин туманида “Маҳаллага китоб” акцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қўйган устивор вазифаларини ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят хокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан 1 февраль куни “Маҳаллага китоб” лойиҳаси ўтказилди.
Мазкур лойиҳада Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов, туман прокурори Бахтиёр Халилов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Умаржон Абдувалиев, Норин туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Илхомжон Икромов ва бошқа ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
“Маҳаллага китоб” акцияси давомида тумандаги 57 та маҳаллаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, одамларнинг манавиятини юксалишига хисса қўшиш ва кутубхоналарни нодир адабиёт намуналари билан бойитиш мақсадида 20 турдаги 4500 дан ортиқ китоблар тарқатилди.