Президент фармони билан 63 нафар фуқаро афв этилди

Президент фармони билан 63 нафар фуқаро афв этилди
Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди. Уларнинг икки нафари 60 ёшдан ошган шахслар ҳисобланади.

Президент «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақдаги репортаж Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилганларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, қолаверса, 19 маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси муддатлари қисқартирилади.

Репортажда айтилишича, афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив