Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади — ССВ

Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади — ССВ
Бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳаддан зиёд кўп. Уларнинг асосий иш вақти турли журнал ва ҳисоботларни тўлдириш билан боғлиқ ортиқча жараёнларга сарфланмоқда. Оқибатда шифокорлар қабулида узундан узоқ навбатлар юзага келиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти чекланяпти. 

Шу сабабли бундан бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтказилган учрашувда амалиёт учун фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келди. 

Шунга кўра, шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди. 
Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради. 
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив