Наманганда ўқувчилар 85 064 000 сўмлик компютерларни талон-тарож қилишди
Улар ушбу жиноятни содир этиш вақтида эшик қулфларини калит танлаш йўли орқали бузиб кирган.
Наманганда яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро жорий йилнинг 28 январ куни ариза билан мурожат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс унинг бошқарувчида бўлган компютерхонасига эшик қулфини бузиб кириб, ичида бўлган умумий нархи 85.064.000 сўмлик 8 дона компютерни ўғрилаб кетганлиги юзасидан шикоят қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ бўлими Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Шикоят асосида ўтказилган тезкор қидирув суриштирув ишларидан сўнг, ушбу жиноятни Наманганда яшовчи, 2004 йилда туғилган ва ота-ота онаси қарамоғида бўлган касб-ҳунар коллежининг икки нафар талабалари содир этганлиги аниқланган.
Улар қинғир ишларига олдиндан пухта тайёргарлик кўриб, компютерхонасининг эшигини калит танлаш йўли орқали бузиб кирганликлари айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.