Марказ ходимлари маҳаллаларда давлат хизматларини кўрсатмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Сайёр хизмат" тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Бундан кўзлаган асосий мақсад эса, аҳолини узоғини яқин мушкулини осон қилишдан иборат.
Шунингдек, аҳолини давлат хизматларидан онлайн тазда фойдаланиш бўйича тушунтириш тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Норин туман давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг " Мирсултончек" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига сайёр хизмат кўрсатдилар. Хизмат кўрсатиш жараёнида давлат хизматлари соҳасига доир янгиликлар бўйича ҳам маълумотлар бердилар.
Шу билан бирга, "Аёллар дафтари«,»Ёшлар дафтари«,»Темир дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш юзасидан тушунтириш берилди.