Бир қатор соҳаларга ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди

Бир қатор соҳаларга ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

Юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

Маълумот учун ҳозирда ижтимоий солиқ ставкаси 12%.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив