57 млн сўмни қимор (1xbet)да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси ўз жонига қасд қилди

57 млн сўмни қимор (1xbet)да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси ўз жонига қасд қилди
Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида Oyina.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Р.Б. Фарғона Давлат университетида ўқитувчи лавозимида ишлаб келгани, «1xbet” букмейкерлик компанияси орқали таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ўйнаши, 16.11.2021 йил куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи «Ҳуршидбек» исмли шахсдан мазкур қимор ўйинларини ўйнаш учун 57.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қарзга олгани ва «1xbet» ўйинларида мазкур пулларни ютқазиб қўйгани аниқланган. 
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив