Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари билан Акмалхужа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Унга "Божхона хизмати генерал-майори" махсус унвони берилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив