Шахрихондаги шифохона портлаши сабаб воқеа жойида 1 киши халок бўлди.
Андижондаги касалхонада портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Таъкидланишича, 11 февраль куни соат 11:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қоракўрпа МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида, дастлабки маълумотларга асосан, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба оқибатида бино деворларига шикаст етган.
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.