8-Март “Халқаро хотин-қизлар қизлар байрами” куни муносабати билан волейбол бўйича туман мусобақаcи бўлиб ўтди

8-Март  “Халқаро хотин-қизлар қизлар байрами” куни муносабати билан волейбол бўйича туман мусобақаcи бўлиб ўтди
Бугун Норин туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январдаги ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими  ва туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши  билан ҳамкорликда  8-Март  “Халқаро хотин-қизлар қизлар байрами” куни муносабати билан 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.
 
Ғоят кўтарингки рухда ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мазкур мусобақада, қизлар ўртасида 16-умутаълим мактаб қизлар жамоаси биринчи ўринни олган бўлса, 11 ва 18 умумтаълим мактаблари қизлар жамоалари 2 ва 3-ўринларни ўзаро бўлишиб олдилар.

Ўғил болалар жамоалари баҳсларида 10-мактаб жамоаси биринчи, 18-мактаб жамоаси 2 ва 11-мактаб жамоаси 3 ўринни эгалладилар.

Тадбир сўнгида туман хокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича  маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Д.Кенжаева ғолибларни табриклаб, уларга “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг диплом ва эсдалик совғаларини тақдим этди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив