Норинда пиллачилик ривожланади
Норин туманида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий ишлар қизғин олиб борилаётир. Айни кунларда туманда янги тутзорлар яратишга астойдил киришилди.
Туманимизда пиллачиликда тажриба мактаби яратилган, пиллакорларимиз ҳар йили давлатга пилла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажариб келмоқдалар.
Туман ҳокими эрта тонгдан фермерларимиз билан учрашиб, пиллачиликнинг муҳим озуқа базасини мустаҳкамлаш юзасидан топшириқлар берди ва фермер хўжалик дала майдонлари четига экиш учун 500 минг дона тут ниҳоллари тарқатилди.
Маълумот учун: жорий йил туманимизда 3349 қути қурт уруғи парваришланади, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган ва 6000 нафар пиллакор билан ички шартномалар тузилган.