“Асалхоней” ўлдириб кетилди — шаҳар ИИББ
Ижтимоий тармоқларда «Асалхоней» номи билан танилган фуқаро Асал Хўжаева бугун, 18 март куни ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Хабарни тасдиқлаган Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб бораётганини маълум қилди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 18 март куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда ушбу фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади прокуратура баёнотида.
Бош прокуратура иш натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинишини маълум қилди.
Жорий йил январь ойи бошида ҳам инста-блогер ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарлар пойтахт ИИББ томонидан тасдиқланмаган.