Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади
Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида маълум қилинди.
"Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.
Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, биз эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берамиз", - деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, балки бу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади.
Якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолиѓа бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади.
"Ушбу тажрибани дастлаб Сирдарё вилоятида бошлаймиз. Кейинчалик зарур тайёргарликни кўриб, босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади", - деди Президент.