Қашқадарёда аянчли ЙТҲ оқибатида 3 ака-ука ҳалок бўлди

Қашқадарёда аянчли ЙТҲ оқибатида 3 ака-ука ҳалок бўлди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. Lacetti автомашинаси билан Қарши—Бешкент—Касби—Косон 4Р90 йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, ЙТҲга учраган. У Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 километрида, шу йўналишда фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган Nexia-3 автомашинасини қувиб ўтмоқчи бўлиб, мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашган ва йўлнинг ўнг чет пастки қисмидаги дарахтларига бориб урилган. 

Оқибатда Lacetti автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р. тан жароҳати олиб, вафот этган. Вафот этганларнинг 3 нафари бир оила аъзолари экани маълум қилинди. Nexia-3 автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив