Дунёнинг биринчи ракеткаси спорт фаолиятини якунлади
Дунёнинг биринчи ракеткаси ҳисобланган австралиялик теннисчи Эшли Барти 23 март, чоршанба куни Instagram ижтимоий тармоғида оммага мурожаат қилиб, кутилмаганда теннисдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Бугун мен учун ҳиссиётларга тўла қийин кун, чунки теннисдан кетаётганимни эълон қиламан», деб ёзди 25 ёшли спортчи Instagram саҳифасида. Бартининг сўзларига кўра, у бахтли ва катта спортни тарк этишга тайёр.
Австралия ОАВ Бартининг баёнотини «ҳайратланарли» деб атади. Унинг фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарори бутун теннис олами учун кутилмаган бўлди. Атиги икки ой олдин Эшли Барти Australian Open’да биринчи марта финалга қадар етиб бориб, мусобақада ғалаба қозонди.
Бартининг бу ғалабаси унинг «Катта дубулға» турнирларидаги учинчи ғалабаси бўлди - теннисчи 2019 йилда Франция очиқ чемпионати (Ролан Гаррос) ва 2021 йилда Уимблдонда (Wimbledon) ғолиб чиққан эди.
Барти, шунингдек, 44 йил ичида «Катта дубулға» турнирида ғолиб чиққан илк австралиялик теннисчи аёлга айланди. Крис О’Нилл буни 1978 йилда уддалаганди, шундан сўнг ҳеч бир австралиялик аёл теннисчи турнир финалига чиқа олмаган.