Погбанинг уйига ўғри тушди
Франция ва “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Пол Погба уйидан заргарлик буюмлари ва ЖЧ-2018 олтин медали солинган сейф ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда футболчи Le Figaro нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" 15 март куни “Атлетико”га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйини вақтида ўғрилар футболчининг уйини тунашган.
“Уч киши уйимни талон-тарож қилишди, сейфдан қимматбаҳо нарсаларни олиб кетишди. У ерда онамнинг тақинчоқлари, жаҳон чемпионатидаги олтин медалим бор эди... Мени энг қўрқитгани, воқеа содир бўлган вақтда уйда икки фарзандим энага билан бўлган эди. Энага барчасини эшитган. Аёлим ва тартибни сақловчиларга қўнғироқ қилган. Кейин эса ўзини болалар билан хонага қамаб қўйган. Ушбу воқеадан сўнг, у бир неча кун шокдан чиқа олмади. Энг муҳими, болаларимнинг ҳолати яхши", — деди Погба.