1 июндан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маоши оширилади

1 июндан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маоши оширилади
Президент фармойиши билан давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир “йўл харитаси” тасдиқланди.
  • 2022 йил 1 июндан қуйидагилар амалга оширилади:
  • соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;
  • юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.
2022 йил 1 майдан:
  • барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрикни бепул ўтказиш;
  • қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш кўзда тутилмоқда.
2022/2023 ўқув йилидан:
  • ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;
  • фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш мўлжалланган.
Бундан ташқари:
  • олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш;
  • “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
  • олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш;
  • ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш режалаштирилган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив