Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахсни ДХХ ушлади

Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахсни ДХХ ушлади
Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган А.О. Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманига бориб, жиноий шеригидан 1 дона АКС-74 жанговар ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олган ҳамда контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказган.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.О. ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 246- ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив