Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича
Норин тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари билан ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида сухбат ўтказилди.

Учрашувда ёш авлод тарбиясига муҳим эътибор қаратиш, уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш маданияти, турли диний экстремистик ва террор ташкилотларининг ахборот сайтларидан огоҳ бўлиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумий ўрта таълим мактабида, Сирмоқ маҳалла фуқаролар йиғинида, туман марказидаги диний адабиётлар китоб савдо дўконларида профилактик тадбирлар ташкил қилинди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив