Марказий банк янги 50 минг ва 100 минг сўмлик пулларни муомалага чиқаради

Марказий банк янги 50 минг ва 100 минг сўмлик пулларни муомалага чиқаради
Ўзбекистонда 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги
100 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади. Яъни 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.  Шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив