Хоразмда кўчадаги катта экранга порнографик видео жойлаштирган шахс ушланди

Хоразмда кўчадаги катта экранга порнографик видео жойлаштирган шахс ушланди
Аввалроқ, Урганчда катта кўчага ўрнатилган реклама экранига порнографик видео қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, LED-экранига порнографик видео қўйган эркак ушланди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама экранида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу видеолавҳанинг реклама экранидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган ва ИИО томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлди.

"31 март куни бориб 20 та ролик ташладим. Шу роликларни ичида битта порнографик видео ҳам ўтиб кетган. Мен у нарсани билиб қилмадим. Бу телефон эскилиги учунми босилиб кетган нарса. Мен уни бировга зарар бериш учун қилмадим. Халқимдан, барча-барчадан кечирим сўрайман", - дейди порнографик видеони қўйган эркак.

Хозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив