Пенсия жамғармаси 1 фоизли тўлов бўйича тушунтириш берди

Пенсия жамғармаси 1 фоизли тўлов бўйича тушунтириш берди
Ўзбекистонда пенсияларни нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун банкка 1 фоиз тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси ушбу тўлов бўйича батафсил тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, 1 майдан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга ва оилаларга кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққанларга бериладиган ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади. Шунингдек, пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ «Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади.

Келтирилишича, жамғарма сайёр кассалар томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб беради.

Шу билан бирга, барча турдаги давлат пенсиялар ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиниши айтилган.

Масалан, фуқаро картада ойига 1 миллион сўм пенсия олса, унга қўшимча қилиб 1 фоиз миқдорда тўлаб берилади, яъни 1 миллион 10 минг сўм.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив