“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида
Норин тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари ва ўқувчилари билан ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида сухбат ўтказилди.

Учрашув иштирокчиларини амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш билан бир қаторда ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини профилактика қилиш, уяли алоқа воситалари орқали тарқатилаётган нохолис ахборотлар, турли диний экстремистик ва террор ташкилотларининг ахборот сайтларидан огоҳ бўлиш, шунингдек, "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ўз ўрни бўлиши, шунингдек, таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар хусусида фикрлар алмашилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив