Бу йил Қозоғистонда Ғалаба кунига бағишланган парад ўтказилмайди
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Келтирилишича, Қозоғистон ҳукумати 2020–2021 йиллардаги парадни коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бекор қилганди. «2022 йилда Қозоғистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 1941–1945 йиллардаги Улуғ ватан урушидаги Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу қарорга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. Бироқ мамлакатда 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтиши айтилган.