АҚШ Оқ уй матбуот котиби лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига Қора танли ва ЛГБТ аъзоси эгаллайди

АҚШ Оқ уй матбуот котиби лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига Қора танли ва ЛГБТ аъзоси эгаллайди
АҚШ маъмурияти пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби вазифасини бажарувчи Жен Псаки қарийб бир ярим йилдан сўнг 13 май куни ўз лавозимини тарк этади. Оқ уйнинг янги матбуот котиби унинг амалдаги ўринбосари Карине Жан-Пьер бўлади.

“Мен Карин Жан-Пьер Оқ уйнинг навбатдаги матбуот котиби бўлишини ғурур билан эълон қиламан”, — деди президент Жо Байден.

Қайд этиш лозим, Жан-Пьер бу лавозимни эгаллаган тарихдаги биринчи қора танли америкалик аёл ва ЛГБТ ҳамжамиятининг вакили бўлади.
Карин ўзига яраша тажриба, истеъдод ва ҳалолликка эга, бу лавозимни эгаллаган бўлса-да у Байден-Харриснинг фаолияти ҳақида ахборот беришни давом эттиради.

Жилл (Байден, Биринчи хоним) ва мен Каринни узоқ вақтдан бери биламан ва ҳурмат қиламан, у мен учун ва бу маъмурият номидан гапирувчи вакил бўла олади”, — деди Байден.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив