Наманганда «Жигули»да ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Давлатобод туманида «Жигули» автомобили ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг ҳолатга муносабат билдириб, ёнғин оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.
5 май куни соат 16:30 ларда Давлатобод тумани «Шишаки» МФЙ ҳудудида Наманган шаҳрида яшовчи 33 ёшли фуқаро «ВАЗ-2107» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани сабабли йўлнинг четидаги бетон ариққа автомашинанинг шина қисми тушиб кетган. Оқибатда автомашинанинг олд қисмида ёнғин содир бўлган.
«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ», — дейилади муносабатда.