Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига чиққан иккинчи ўзбекистонлик бўлди

Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига чиққан иккинчи ўзбекистонлик бўлди
Элдор Еврокубоклар финалида майдонга тушган илк ўзбекистонлик бўлиши мумкин

«Рома» Конференциялар Лигаси ярим финалида «Лестер»ни ортда қолдириб (1:0, 1:1), финал йўлланмасига эга бўлди.

Шу тариқа римликлар сафида ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига йўл олган тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Унга қадар ҳимоячи Виталий Денисов 2005 йил «ЦСКА» сафида УЕФА Кубоги финалига чиққанди.

Шомуродов «Фейеноорд»га қарши ўйинда майдонга тушадиган бўлса, Еврокубок финалида майдонда ҳаракат қилган илк ўзбекистонлик бўлади.

Конференциялар Лигаси финали 25 май куни бўлиб ўтади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив