Норин туманида “Хотира турнири” мусобақалари бўлиб ўтди

Норин туманида “Хотира турнири” мусобақалари бўлиб ўтди
Бугун 6 май куни Норин туманидаги 34-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида, бокс бўйича собиқ спорт мураббийси, таълим тизими фидоийси, туманимизда спортни, ҳусусан бокс спортини ривожлантиришга ўзининг беқиёс хиссасини қўшган спортчи, марҳум Жахонгир Қўчқоров хотирасига бағишланган “Хотира турнири” мусобақалари бўлиб ўтди.

Тантанали мусобақада нуронийлар, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари, спорт мактаби мураббийлари, 34-мактабнинг фаҳрий ўқитувчилари ҳамда ўқувчи ёшлари ва марҳумнинг оила аъзолари иштирок этдилар. 

Тантанали мусобақада сўз олган “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви раиси Қ.Қўчқоров ҳамда бошқа тадбир ташкилотчилари, Жахонгир Қўчқоровнинг хаёт йўли, унинг туманда бокс спортини ривожлантириш йўлидаги катта хизматлари ва бугунги кунда спортчининг шогирдлари эришаётган кўплаб ютуқ ва муваффаққиятлар тўғрисида батафсил сўзлаб бердилар.

“Хотира турнири” баҳсларида 500 дан зиёд боксчи ёшлар турли вазн тоифаларида ўзаро беллашадилар. Мусобақада мактабнинг фаҳрий муаллимлари ва Жахонгир Қўчқоров оиласига “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив