Норин туманининг "Юқори Чўжа" маҳалласида "Курбон ота" жомъе масжиди қурилмоқда

Норин туманининг "Юқори Чўжа" маҳалласида "Курбон ота" жомъе масжиди қурилмоқда
"Юқори Чўжа" маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган "Курбон ота" жомъе масжидининг қурилиши ишлари маҳалла аҳлининг жипслиги эвазига жадал амалга оширилмоқда. Масжид қирқ сотих жойда қад кўтармоқда. Масжидни кўриб халқимизнинг қўли қанчалик "гул"лигига амин бўласиз. Қурилиш ишларини Қурбон ҳайитигача якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида икки ярим минг кишини ибодат қилишларига замин яратувчи ушбу маскан ўтган йили қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунимизнинг амалдаги ёрқин ифодаси, дейиш мумкин. 

Масжид қурилиши якунлангандан сўнг Сиз Намангандан Андижонга ёки Андижондан Наманганга Норин туманининг "Юқори Чўжа" маҳалласи орқали йўлингиз тушса, ушбу масжидда намоз ибодатингизни адо этишингиз учун барча шароитлар яратилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив