Норин туман пиллакорлари оммавий равишда пилла теримини бошладилар
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбек ипак саноати уюшма Раис Бахром Шарипов “Норин Агропилла” МЧЖга ташриф буюриб, норинлик пиллакорларнинг ипак қуртини парваришлашдаги ютуқларини эътироф этди. Хирмонга барака тилаб, етиштирилган ҳосил тарозига қўйилди. Ҳар бир килограмм пилланинг пули тарозининг устида нақд кўринишида берилди. Шунингдек, юқори ҳосилдорликка эришган пиллакорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Маълумот учун: жорий йил туманимизда 140 та фермер хўжалиги билан шартнома қилинган бўлиб, 3349 қути қурт уруғи парваришланиб, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган.
Касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида йиллик иш стажи ҳисобланиши катта имтиёз бўлди. Бу имтиёз, албатта, пиллачиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, кўзланган натижаларга эришилмоқда.