БМТ Россия ва Украинага талаб қўйди

БМТ Россия ва Украинага талаб қўйди
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш Россия ва Украинани можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди. Бу ҳақда Гутерриш Молдова бош вазири Наталя Гаврилица билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “ТAСС”.

“Россия ва Украинани халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ имкон қадар тезроқ музокаралар йўли билан ечим топиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар ва мулоқотни кучайтиришга чақираман”, деди у. Гутерриш, шунингдек, “минтақавий ва халқаро ҳамкорларни” жараённи қўллаб-қувватлашга чақирди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, у “бу йўналишда исталган вақтда хизмат кўрсатишга” тайёр.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив