Амиран ва Марям ярашиб олгани ростми?

Амиран ва Марям ярашиб олгани ростми?
Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Амиран Сардаров билан ажрашганига уч ойдан ошди. Улар бир йилдан камроқ вақт давомида турмуш қуришганди.

Амиран Peopletalk нашрига берган маълумотига
кўра, улар яна ярашмоқда. Икки ёш ҳаммасини бошидан бошлашга қарор қилишган.

«Биз у билан ҳақиқатан ҳам ярашдик. Мен май ойида Дубайга жўнаб кетдим, биз узоқ вақт ёзишдик, муносабатларни тартибга солдик ва бир нуқтада мен уни севишимни англадим. Бу мен билан бирга бўлишни ҳоҳлаган аёлдир», - деди Сардаров.

Амиран собиқ рафиқасини БААда учрашиш учун кутаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марям Тиллаева ўз эри Амиран Сардоровни ўғирликда айблаб чиққанди. Унинг айтишича, Тиллаеванинг сўзларига кўра, Ислом Каримов томонидан совға қилинган қимматбаҳо зираклар сейфдан йўқолиб қолган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив