Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. 5 киши касалхонада
2022 йил 3 май куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-65 автомобил йўлининг 23-24 километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. "Ютонг" русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.
ЙТҲ натижасида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.