7-may 2025-yil, Chorshanba

Украина учун жаҳонга машҳур мусиқачилар концерт беради

Украина учун жаҳонга машҳур мусиқачилар концерт беради
Машҳур Пинк Флойд ва Crash Test Dummies мусиқий гуруҳи, украиналик қўшиқчилар Руслана ва Жамала ҳамда бошқа кўплаб машҳур номлар 17 июн куни онлайн концертда учрашадилар.

Россиянинг 24 феврал куни Украинада бошлаган урушдан жабр кўрганлар учун чипта ва хайр-эҳсон билан 10 миллион доллар йиғишни мақсад қилган тадбир тунги соат 03:00да (Туркия вақти билан) жонли эфирда намойиш этилади.

Чипталар www.worlduniteforukraine.com сайтида сотилади ва тадбирдан тушган даромад уруш қурбонларининг озиқ-овқат ва бошпана, тиббий буюмлар ва кийим-кечак эҳтиёжларини қондириш ҳамда одам савдосига қарши курашга сарфланади.

Концертни 24 соат давомида томоша қилиш мумкин.
Оставить комментарий


0


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив