Ўзбекистондаги йўллар ҳаракат хавфсизлигига қараб "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифага ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2022 йилдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш, йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида”ги 415-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.
Президентнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорини амалга ошириш учун:
Туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2022 йилдан кучга кирди.
Президентнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорини амалга ошириш учун:
- Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилган;
- ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилган.