БМТ “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашини эълон қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик бундан 50 йил аввал жаҳон ташкилоти резолюцияси билан мустаҳкамланган “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу борадаги сиёсати қуйидагича: биз Бош Ассамблеянинг Хитойга нисбатан 1971 йилдаги 2758-резолюциясига амал қиламиз, – деди Дюжаррик.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, жаҳон ташкилотининг Бош Ассамблеяси Хитой Халқ Республикаси ҳукумати БМТдаги қонуний вакил бўлиши билан бирга, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосидан бири эканлигини ҳам тан олади.